Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эълон

2018-05-04 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3126-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда паспорт-виза соҳасидаги (доимий, вақтинча прописка ва турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш) давлат хизматларини соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизими ишлаб чиқилиб, 2018 йилнинг 1 май кунидан Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш хизматлари синов тариқасида ишга туширилганлигини маълум қиламиз. Ушбу тизим синов тариқасида ишлатилаётганлиги сабабли давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида техник носозликлар ёки хатоликлар юзага келса ёки тизимни яхшилаш бўйича таклифларингиз бўлса, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг apaat@intal.uz электрон почтасига маълумот юборишингизни сўраймиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться