Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш бўйича давлат ташкилотлари рўйхати яна биттага кўпайди.
Ҳукуматнинг 2018 йил 3 майдаги қарори билан раҳбарлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди.
Эндиликда рўйхатга “Ўзагросаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ҳам қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган бўлиб ҳозирги кунда унга жами 63 та давлат органлари ва ташкилотлари киритилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали