Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

5 май – Халқаро ногиронлар ҳуқуқлари учун кураш куни

2018-05-04 | Жамият

5 май куни бутун дунёда Халқаро ногиронлар ҳуқуқлари учун кураш куни нишонланади. 1992 йилнинг 5 майида Европадаги 17 мамлакатда бир вақтнинг ўзида имконияти чекланган фуқаролар ўзларининг ҳуқуқлари таъминланишини ва камситилишларга йўл қўймасликни талаб қилиб чиқдилар. Шу тариқа ҳар йили 5 майда ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни ўтказиладиган бўлди. Бу кунни 3 декабрда нишонланадиган Халқаро ногиронлар куни билан адаштириб қўймаслик керак. Сана муносабати билан бир қатор мамлакатларда “Ногирон- жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси” деб номланган анжуманлар ва хайрия тадбирлари ўтказилади.


Тадбирдан кўзланган мақсад имконияти чекланган кишилар дуч келаётган муммоларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборатдир. Таҳлилчиларнинг фикрича, бугунги кунда айрим мамлакатларда ногиронларнинг ҳуқуқларига амал қилинмайди. Имконияти чекланган кишиларнинг ишга жойлашиши, таълим олиши билан боғлиқ муаммолар нафақат қашшоқ мамлакатларда, балки иқтисоди ривожланган мамлакатларда ҳам кузатилмоқда.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда ер юзида 1 миллиарддан ортиқ имконияти чекланган фуқаро истиқомат қилади. Бу дунё аҳолисининг 15 фоизи демакдир. Уларнинг 100 миллионини болалар ташкил қилади. Мутаҳассисларнинг фикрича, аҳолининг кексайиб бораётгани ва сурункали касалликларнинг ортиб бораётгани ҳам ногиронлар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

2006 йилнинг 13 декабрида Нью-Йоркда БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни имзолаш жараёни бошланди. 21 асрдаги инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган биринчи шартнома дея тан олинган мазкур ҳужжат 50 давлат томонидан имзоланганидан сўнг 2008 йилнинг 3 май куни кучга кирди. Айни дамда Конвенцияни 158 давлат имзолаган ва 147 таси ратификация қилган. Мазкур конвенцияда имконияти чекланган инсонлар мурувват кўрсатиладиган объект эмас, балки ҳуқуқ ва эркинликларга эга, фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларда жамият ҳамда давлатни ривожлантиришнинг тенг ҳуқуқли иштирокчилари ҳисобланган шахслар экани эътироф этилган. Мазкур ҳужжатнинг ратификация қилиниши имконияти чекланган инсонларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш учун қўшимча кафолатлар яратади.

Бугунги кунда атиги 45 мамлакатдагина имконияти чекланган шахсларнинг камситилишига қарши қонун қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция”сини имзолаган. Мамлакатимизда ногиронларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари ҳам яратилган. 2008 йилда мамлакат парламенти янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилганлиги, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011–2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ва улар ижроси собитқадамлик билан таъминланаётганлиги — бунинг яққол далолатидир.

 

Шарофиддин Тўлаганов
 

Манба: ЎзА

Поделиться