Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ФВВ қутқарувчилари ҳалқаро чемпионатда мувофақиятли қатнашдилар

2018-05-04 | Жамият

Россия федерациясининг Иркутск областида ўт ўчирувчи ва қутқарувчиларнинг биринчи халқаро кўпкураш чемпионати ўтказилди. Унда 39 та жамоа ўзаро беллашди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Россия Федерациясининг Фавқулодда вазиятлар вазири Владимр Пучков ва Иркутск области губернатори Сергей Левчинко қатнашди.

Халқаро мусобақа режасига мувофиқ Россиянинг турли ҳудудларидан, шунингдек, Ўзбекистондан тайёргарликдан ўтган гуруҳлар етиб келишди. Иштирокчи жамоалар мусобақанинг турли йўналишларида беллашдилар.

Қуръа ташлаш натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси жамоаси олтинчи босқичда Хабаровск ўлкаси ФВВ бош бошқармаси, Россия ФВВ Тува Республикаси бош бошқармаси ҳамда «Байкал қидирув-қутқарув отряди» командалари билан беллашди, ушбу босқичда Ўзбекистон Республикаси командаси финишга биринчи бўлиб етиб келди.

Мусобақа натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси жамоаси Халқаро майдонда чемпионликни қўлга киритган Иркутск вилояти ФВВ Бош бошқармасидан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться