Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Венгриянинг Будапешт шаҳри мэри пойтахтимизда
2018-05-03 | Жамият
Венгрия давлатининг Будапешт шаҳри мэри ва бир гуруҳ делегация азолари пойтахтимизга ташриф буюришди. Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида 18 кишидан иборат бўлган делегация аъзоларини Тошкент шаҳар ҳокими ҳамда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари кутиб олдилар.
Бугун Тошкентдаги “Маърифат ва Маданият” саройида бўлиб ўтган учрашувда Будапешт шаҳри мэри ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими иштирокида икки томонлама меморандум имзоланди.
Ушбу меморандумга кўра Будапешт шаҳри ва Тошкент шаҳрининг ҳамкорлик масалалари ва шаҳарларнинг инфратузилмаси, ижтимоий иқтисодий ривожланишига доир бир қатор масалалари эътиборга олинган.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги