Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тўрақўрғонлик болажонларга муносиб туҳфа

2018-05-03 | Жамият

Мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш, болаларни мактабга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳудудларга ташрифи доирасида шундай муассасаларда бўлиб, фаолияти билан танишмоқда. Бу бежиз эмас, мутахассислар фикрича, ўқувчиларнинг фанларни қанчалик пухта ўзлаштириши боғчада олган билимига боғлиқ. 

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида бу каби таълим масканлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янгиларини қуриш, болаларни боғчага тўлиқ қамраб олиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг мактабгача таълим тизимини бошқаришни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармони билан эса Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Янги вазирликнинг асосий вазифалари босқичма-босқич барча болаларни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш, мамлакатда ўзаро рақобат қилувчи давлат ва нодавлат МТМлари тармоғини яратиш, амалиётга мактабгача таълим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил шаклларини жорий этишдан иборат.

Мазкур ҳужжатлар ижроси юзасидан Наманган вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Президентимиз кўрсатмалари асосида Тўрақўрғон тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган 10-мактабгача таълим муассасаси лойиҳа қиймати 2 миллиард 250 миллион сўм. 

Исҳоқхон Ибрат мажмуаси ёнида жойлашган боғчада болажонлар таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилди. Жорий йил давомида боғчага 200 нафар болани қамраб олиш режалаштирилган. Муҳими, боғча ишга туширилиши муносабати билан 25 та доимий иш ўрни яратилди.

Президентимизга боғча ўтказилаётган машғулотлар жараёни, яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди. 

 

Зиёдулла Жонибеков, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться