Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун яна бир қулайлик яратилди
2018-05-03 | Жамият
“Ўзстандарт” агентлиги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси, унинг худудий марказлари ҳамда “Ўзбекистон Миллий Метрология Институти” давлат корхонаси томонидан, олис худудларда жойлашган аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида 40 та метрологик хизмат кўрсатиш шахобчалари иш олиб бормоқда.
Ишга туширилган шахобчаларнинг иш самарадорлигини ҳамда кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва тезкорлигини янада ошириш мақсадида 21 та “Дамас” автомобили ҳарид қилинди.
Ушбу ҳарид қилинган автомобилларда мобил лабораториялар ташкил қилиш орқали олис худудларда жойлашган аҳоли ва тадбиркорларга худуднинг ўзида сифатли метрологик хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги