Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фахрийлар муносиб тақдирланди

2018-05-03 | Жамият

Навоий вилояти ҳокимлигида бир гуруҳ нуроний ва меҳнат фахрийларига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда нуроний отахон ва онахонлар давлатимиз раҳбарининг кекса авлод вакилларига кўрсатаётган эъзоз ва эҳтиромидан миннатдор эканликларини таъкидлади. Президентимизнинг 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ижтимоий-иқтисодий соҳаларда самарали фаолият юритган, ҳалол меҳнати билан юрт равнақига ҳисса қўшган фахрийлар тақдирланиши бу борадаги эътибор намунаси бўлди. 

Илк бор берилаётган ушбу нишонга жорий йилда Навоий вилоятидан 41 нафар фахрий муносиб кўрилди. 

– Кўп йиллик фаолиятимиз давомида орттирган ҳаётий тажрибамиз билан ёшларга маслаҳат ва ўгит беришни бурчимиз, деб биламиз, – дейди Нурота туманидан II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Ойдин Яҳёев. – Давлатимиз раҳбарининг бу ғамхўрлиги биз, фахрийларни эл-юрт равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси билан яшашга, билим ва тажрибамиз билан ёшларнинг фидойи бўлишида ибрат кўрсатишга ундайди. Шундай экан, жамиятимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, барча соҳалардаги ислоҳотлар самарасини кенг тарғиб этишда биринчи бўлиб ўзимиз ташаббус кўрсатамиз. 
 

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться