Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси тадбиркорларга мурожаат билан чиқди

2018-05-02 | Жамият

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимини ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди. Лойиҳада, маҳсулот ва хизматлар нархини белгилашга бевосита таъсир кўрсатувчи қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) ва божхона тўловлари ставкаларини ўзгартирилиши назарда тутилган.  Шу сабаб, аксарият тадбиркорлар томонидан хориждан келтирилган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишни ёки қўшилган қиймат солиғига тортиладиган товарларни республикамизга олиб келишни номуайян муддатга тўхтатиб туриш ҳолатлари кузатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўзгаришлар акс эттирилган Концепция лойиҳаси якунига етмаган бўлиб, юридик кучга эга эмас. Ушбу муҳим нормани ҳаётга татбиқ қилиш, яъни божхона тўловлари ва солиқ ставкаларини ўзгартириш, хисоблаш ва тўлаш муддатлари аниқ белгиланган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади ва бунинг учун муайян муддат талаб этилади. 

Шундан келиб чиқиб, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловлари ставкаларини ўзгаришини кутмасдан, тадбиркорлик фаолиятини давом эттиришга чақирамиз. Қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловлари ставкаларини ўзгартирилиши билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, оммавий ахборот воситалари орқали бу ҳақда хабар берилади. 

Яна бир бор, Божхона ва солиқ органлари иқтисодий-ижтимоий фаровонлик нуқтаи назаридан барча тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятини ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилади.
 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться