Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Автокарвон қатнашчилари Самарқандга келди

2018-05-01 | Жамият

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан Россия Федерациясининг Нижневартовск шаҳридан йўлга чиққан “Ғалаба – барча учун битта” (“Победа – одна на всех”) автокарвони иштирокчилари Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлди. 

Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск автоном округи думаси қошидаги Ёшлар парламенти томонидан ташкил этилган мазкур тадбир иштирокчилари 1946-1958 йилларда ишлаб чиқарилган ГАЗ-М-20 “Победа” автомобилларида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари шаҳар ва қишлоқларидан ўтиб, юртимизга кириб келди. 

Автокарвон қатнашчилари дастлаб Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Шундан сўнг шаҳардаги Хотира майдонида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида халок бўлган инсонлар ёд этилди. Россиялик меҳмонлар ушбу масканда самарқандлик уруш фахрийлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди. 

Самарқандлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Е.Солдатов ҳамда М.Колмогоров фронтда бошдан кечирган воқеа-ҳодисалар, урушдан кейинги йиллардаги фаолиятлари ҳақида сўзлаб берди. Ёшларни бугунги тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиб яшашга, тинчликни асраб-авайлашга чорлади. 

– Автокарвон Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган инсонларни ёд этиш, бугун ҳаёт бўлган фахрийлар жасоратини эслаш, уларни улуғлаш мақсадида ташкил этилди, – дейди автокарвон техник раҳбари Игорь Илик. – Инсоният тарихидаги энг кўп қурбонлар берилган ушбу урушда Ўзбекистондан ҳам 1,5 миллиондан ортиқ киши қатнашган ва буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган. Автокарвон ана шу умумий ғалабанинг 73 йиллигини нишонлаш мақсадида ташкил этилди. Сафар давомидаги тадбирлар, учрашувлар ҳақида ҳужжатли фильм яратиш ниятимиз бор. 

Меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидалар билан ҳам яқиндан танишди. 

Автокарвон иштирокчилари 1 май куни Тошкентдан Россия томон йўлга чиқади. 
 

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться