Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

1 кунда 200 дан зиёд автомобиль вақтинчалик жарима майдончаларига қўйилди

2018-04-30 | Жамият

Тошкент вилоятида “Автопатруль рейд” деб номланган 1 кунлик тадбир ўтказилди.

Тадбирдан мақсад аҳоли саломатлигини асраш, тинч ва осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш, йўл билан боғлиқ турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишдир. Бу борада ички ишлар тизимининг ЙҲХБ ходимлари муайян ишларни амалга оширмоқда. 
 
Жумладан, жорий йил 28 апрель куни Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида ўтказилган бир кунлик — “Автопатруль рейд” профилактик тадбирида содир бўлиши мумкин бўлган воқеа-ҳодисаларнинг олди олинди. 
 
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ нинг ЎзА хабар беришича, ушбу тадбир давомида 130 дан зиёд ҳайдовчилар маст ҳолда, 70 дан ортиқ ҳайдовчи тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқараётгани аниқланган.
 
Хабарда 1 кунлик рейд куни 200 дан зиёд автомобиль вақтинчалик жарима майдончаларига қўйилгани айтилади.
 

Манба: ЎзА

Поделиться