Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркия Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги ишончли ва муҳим шерикларидан бир экани ҳар жиҳатдан эътироф этилмоқда
2018-04-30 | Жамият
Нафақат савдо-сотиқ, транспорт логистика, саноат, туризм, балки маданий соҳаларда ҳам кенг миқёсда ҳамкорлик қилинмоқда.
Ҳаммамиз яхши биламиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг 72 сессиясида “ Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюцияни ҳамда ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни қабул қилиш борасидаги ташаббуси Туркия томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Яна бир мисол. Шу йилнинг 26-27 март кунлари Тошкентда Афғонистонга бағишлаб ўтказилган халқаро анжуманда Туркия Президентининг расмий вакили- Ташқи ишлар вазири Чавушўғли жаноблари иштирок этиб, ўзининг муносиб фикрини билдирган эди. “Биз Ўзбекистоннинг бу борадаги ташаббусларини олқишлаймиз ва бу борада биз ҳам барча зарур ёрдамни кўрсатамиз”.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон халқаро терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларини кескин қоралайди ва унга қарши курашади. Бу борада Туркиянинг қўллаб-қувватлаши албатта, муҳим.
Манба: ЎзА