Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Судларга кўмаклашувчи комиссия тузилди

2018-04-30 | Жамият

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур Комиссия: судлар ва судьялар мустақиллигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари устидан назорат олиб боради;

муаммоларни, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилади, амалдаги ҳолатни ўрганади;

одил судловга ва судьялар мустақиллигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлайди;

соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар беради.

Бунинг учун Комиссия Олий Мажлис палаталари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура ва Омбудсмандан мурожаатлар ҳақида маълумотларни олади, аҳоли ҳамда судьялар ўртасида учрашувлар, аноним сўровлар ўтказади.

Комиссия мажлислари очиқ-ошкора тарзда ўтказилади. Айрим ҳолатларда мажлис ёпиқ тарзда ўтказилиши мумкин. Улар судларнинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашмайди. Шунингдек, ўз фаолияти ҳақида Олий Мажлис палаталарига ҳар йили ҳисобот тақдим этиб боради.

Комиссия раиси этиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси навбати билан бир йиллик муддатга тасдиқланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Поделиться