Дунёнинг 22 давлатидан иқтидорли ёшлар қатнашган 52-Халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишди.
Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи директори Ортиқбой Эшонқуловнинг Украина Республикасидан хабар беришича, Минск шаҳрида 23 – 29 апрель кунлари бўлиб ўтган 52-Халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар муваффақиятли иштирок этишди.
Дунёнинг 22 давлатидан иқтидорли ёшлар қатнашган мазкур нуфузли олимпиадада мамлакатимиз вакиллари 2 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишиб, юртимизда илм-фанга қаратилган юксак эътиборни яна бир бор амалда намоён этдилар.
Жумладан, Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи (1 та кумуш, 3 та бронза), Наманган вилояти (1 та кумуш) ҳамда Тошкент вилояти (1та бронза) вакиллари совриндорлар сафидан жой олган.
Манба: ЎзА