Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Турк театр санъати

2018-04-30 | Маданият

Туркия маданияти ҳақида халқимиз озми-кўпми тасаввурга эга. Айниқса, телевидение орқали намойиш қилинаётган турк сериалларини кўпчилик севиб томоша қилади. Аммо турк театрлари, театр соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида билганларимиз кўп эмас... 

Туркияда театр санъати узоқ тарихга эга. Халқ ижодининг анъанавий шакллари – қўғирчоқ ва чодирхаёл театри, майдончаларда намойиш этиладиган ўрта ўйин томошалари профессионал турк театри шаклланишига хизмат қилди. Танзимат даврида дастлаб ғарб моделидаги театр фаолият бошлади. Бу даврда турк ёзувчилари ҳам пьесалар ёзишга киришди. Иброҳим Шиносийнинг «Шоирнинг уйланиши» номли комедияси турк театри учун бурилиш нуқтаси ясади. 

1908 йилдан сўнг профессионал ва ҳаваскорлик театрлари ташкил қилина бошланди. Истанбул, Измир, Бурса, Адана ва Анқара шаҳарларида театр бинолари қурилди. 1914 йил Истанбулда «Дорулбадияи усмония» номли театр очилди. У турк театри санъатининг ривожида муҳим аҳамият касб этди. Ушбу театрга 1927 йилдан раҳбарлик қилган Муҳсин Эртуғрул биринчи болалар театрини ҳам тузди. Шу билан биринчи болалар театрига асос солинди. 1949 йилда Давлат театри барпо этилди. 

1951 йилда «Кичик саҳна» номли илк хусусий театр очилган. Ундан кейин Чийир саҳна, Чўтир театри, Муаммар Қорача театри, Истанбул опереттаси сингари хусусий театрлар иш бошлади. 1982 йилдан Истанбулда Ҳоди Чаман Едитепа ўйинчилари, Энис Фосфорўғли театри, Хўдри Майдон маданият маркази, Анқарада Анқара Санъат театри фаолият кўрсатди. 

Бу ўхшашликлар ўзбек театр санъати тарихини ҳам эслатиб юборади. Мамлакатимизда турк ёзувчилари ижодига кўплаб мурожаат қилинади. 2017 йил Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида Турк ёзувчиси Тунжар Жужан ўғли асари асосида "Кўчки" спектакли саҳналаштирилди. 

Мазкур спектакль Туркиянинг Конья шаҳрида 20-30 апрель кунлари ўтказилаётган "Минг нафас – бир овоз" Халқаро театрлар фестивалида намойиш этилди ва катта қизиқиш билан кутиб олинди. 

Туркияда ўн биринчи маротаба ўтказилаётган ушбу фестивалда Ўзбекистон вакилларининг илк бор иштироки мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларнинг маданий-маърифий жабҳаларда ҳам тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Ўзбек Миллий академик драма театри жамоасининг яқин кунларда Туркия давлатига ижодий сафари ва театр фестивалида иштирок этиши режалаштирилган. 

Барча соҳаларда бўлгани каби маданий-маърифий, хусусан, театр соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик илдизлари туташ икки халқ учун фақат фойдали ва самарали бўлади. Келгусида миллионлаб қалбларга маънавий озуқа бера оладиган, эстетик завқ бағишловчи ҳамда камолотга етакловчи кўплаб спектакллар саҳналаштирилса, ажабмас. 

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться