Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Поп туманида юк автомобильлари ишлаб чиқарилади

2018-04-30 | Иқтисодиёт

Поп туманида «Фотон дўстлик сервис» МЧЖ Хитойнинг Фотон Мотор ширкати билан ҳамкорликда «ФОТОН» русумли ўрта ҳажмли Хитой юк автомобильлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга киришди.

Лойиҳа қиймати 25 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу завод учун 15 гектар майдон ва бўш турган эски завод биноси ноль қийматда тақдим этилди. «Фотон дўстлик сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Воҳиджон Ҳомидовнинг маълум қилишича, бу ерда йилига 15 минг дона “Фотон Форланд” ўрта ҳажмли юк автомобильлари ишлаб чиқарилади.

Янги қувват тўла ишга тушгач, 300 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланади. Уларга хитойлик малакали усталар касб сирларини ўргатади.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться