Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бошқарманинг хайрли ташаббуси

2018-04-30 | Иқтисодиёт

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида алоҳида ишчи гуруҳи тузилиб, унинг таркибига вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари, бандликка кўмаклашиш маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари жалб этилган.

Ишчи гуруҳига 252 нафар солиқ хизмати органи ходимлари ҳам киритилган бўлиб, улар хонадонларда томорқа маданияти бўйича тарғибот-тушунтириш ишларида фаол иштирок этмоқда. Ишчи гуруҳи томонидан асосий эътибор томорқа ерларидан унумли фойдаланаётган фуқароларни рағбатлантириш, аксинча, ерларидан самарасиз фойдаланаётган, қаровсиз ҳолга ташлаб қўйган ер эгалари учун жарима белгиланганлиги айтилди.

Ўтказилган ўрганиш жараёнида 17,7 минг хонадонга кирилди, мазкур хонадонларнинг 89 таси ер участкасидан самарасиз фойдаланаётганлиги аниқланди.

Уларга ишчи гуруҳ томонидан огоҳлантириш хатлари тақдим этиш билан бирга, зарур тавсиялар ҳам берилди. Ташриф давомида 4 та хонадон вакиллари томорқасида иссиқхона ташкил этиш, 17 та хонадон эгаси чорва моллари, 2 та хонадон соҳиблари эса парранда боқиш истаги борлигини айтиб, ёрдам сўраб мурожаат этди. Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ушбу фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди.

– Бошқармамиз ходимлари аҳоли ўртасида томорқачиликни ривожлантириш билан чекланиб қолишмаяпти, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Назиржон Полвонов. – Бу борада улар алоҳида ўрнак кўрсатишмоқда. Масалан, бошқармамиз ҳудудида мўъжазгина иссиқхона ташкил этилган бўлиб, унда помидор, бодринг етиштирилмоқда. Айни кунда экинлар ҳосилга кирган. Шунингдек, яқинда иккинчи иссиқхона ҳам ташкил этилиб, унга 15 туп лимон кўчати ўтқазилди.

Айтиш жоизки, ишчи гуруҳи аъзолари аҳоли иштирокида ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланиб, йилига камида икки-уч марта ҳосил олган, чорва моллари ва парранда бош сонини кўпайтириш борасида намунали иш олиб бораётган ер эгаларига ер солиғи ставкасининг пасайтирувчи коэффициентини қўллаш тарзидаги солиқ имтиёзи берилганлигини тушунтирмоқдалар. Агар бунинг акси, яъни ер участкаси ободонлаштирилмаса, томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғининг уч баробар миқдорида ҳисобланиши ҳам айтилмоқда.

Юртимиз ободлиги, оилаларимиз фаровонлигининг муҳим манбаи бўлган томорқа хўжаликларини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган бундай кўламли ишлар, албатта, ўз самарасини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться