Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон математиклари ва информатика ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди
2018-04-30 | Жамият
Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, миллий истиқлол ғояси тарғиботи ва илмий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, иқтидорли ва салоҳиятли ёшларни излаб топиш ва уларни илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш орқали жамиятимизда соҳанинг етук профессионал кадрларини тайёрлашга эришиш ҳисобланади.
2018 йил 27 апрель куни вазирлик томонидан Ўзбекистон математиклари ва информатика ассоциацияси раиси Чуянов Ҳамрозжон Оҳунжон ўғлига ташкилотни давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди ва ташкилотнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги