Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро Эразмус лойиҳаси иштирокчилари Ўзбекистонда

2018-04-30 | Жамият

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Низомий номидаги ТДПУ билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги Эразмуснинг бош офиси томонидан тақдим қилинаётган “Stand against drugs”​ – "Ёшлар гиёҳвандликка қарши" мавзусидаги лойиҳанинг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди. Лойиҳа кенг миқёсда бўлиб, унинг муҳокамасида бир қатор давлатлар – Норвегия, Мальта, Италия, Румыния, шунингдек, Ўзбекистондан вакиллар, координаторлар иштирок этишди.

Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва ёшлар ўртасида бу борадаги профилактик чора-тадбирлар Европа Иттифоқининг 2013-2020 йиллардаги стратегик режасида асосий ўринни эгаллайди. Ушбу масала юқорида номлари келтирилган давлатлардан иштирок этган вакиллар қилган тақдимотларда акс этди. Лойиҳада гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида Европа ва Осиё миқёсида, шунингдек, маҳаллий ташкилотлар – ОТМлар, диний муассасалар, ҳуқуқ-тартибот органлари ва ижтимоий уюшмаларнинг стратегик ҳамкорлик алоқаларини қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди.

Ушбу стратегик ҳамкорлик натижасида ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, ёшлар сиёсати соҳасида давлатлараро ахборот ва тажриба алмашинувида самарали инновацион ёндашув масалалари, бу борада Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилаётган ишлар мисолида таҳлил қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться