Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳусен Демир: Ташаббускор ёшлари кўп Ўзбекистоннинг келажаги буюк эканига ишонаман
2018-04-30 | Иқтисодиёт
Сирдарё вилоятида хорижий инвестициялар иштирокидаги 90 корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 65 таси қўшма корхона, 25 таси хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналардир.
“Sirdaryа Best Fashion” Туркия хорижий корхонаси Президентимизнинг 2017 йил 17 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида иш бошлаган эди. 1,5 миллион долларлик лойиҳа қийматига эга корхона тўлиқ хориж инвестицияси асосида ташкил этилган. Замонавий ва энергия тежамкор технологик ускуналар билан жиҳозланган корхона қисқа фурсатда нафақат вилоят, балки мамлакат миқёсида ҳам ўз ўрнини топди.
Корхонада 500 киши иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг асосий қисми касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир. Улар махсус кийим-бош, бир маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Ходимларнинг ишга келиб кетиши учун махсус транспорт воситаси ажратилган.
Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,5 миллион доллар бўлган корхонада асосан болалар, аёллар ҳамда эркаклар трикотаж кийимлари ишлаб чиқарилади ва тўлиқ экспортга йўналтирилади.
Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА