Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбeкистон Рeспубликаси Молия вазирлигида “Renaissance Capital” Буюк Британия инвeстицион банки вакиллари билан ҳамкорликда вазирлик ва идоралар учун амалий сeминар

2018-04-29 | Иқтисодиёт

Ҳозирги кунда республикамизда инвестицион муҳитини яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш ҳамда Халқаро иқтисодий ҳамжамиятда муносиб ўринни эгаллаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтинг агентликларининг суверен рейтингини олиш, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти класификацияси бўйича кредит рейтингини ошириш, шунингдек еврооблигацияларини чиқариш ва халқаро биржа савдоларига жойлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда “Халқ банки” АТБ ва “Агробанк” АТБ иштирокида мамлакат кредит салоҳиятини оширишга доир чора-тадбирларни самарали ташкил этилиши таҳлили тўғрисида амалий семинар ташкиллаштирилди.

Амалий семинарда “Renaissance Capital” Буюк Британия инвестицион банкининг экспертлари Дмитрий Гладков, Константин Деркатчев, Дмитрий Мусиенко ва Искандер Шадиевлар иштирок этиб, қатнашчиларга мамлакат кредит рейтингини ошириш тамойиллари, еврооблигацияларни чиқариш ва халқаро биржа савдоларига жойлаштириш босқичлари, халқаро облигация индекслари ва еврооблигацияларнинг иккиламчи бозори ҳақида маълумотлар ва тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, амалий семинарда инвестицион банк экспертлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ўз еврооблигацияларини чиқарган тақдирда, қонунчиликка бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишининг зарурияти тўғрисида алоҳида тўҳталиб ўтилди.

Шунинг билан бир қаторда, Молия вазирлиги мутахассислари томонидан республикамизнинг еврооблигация чиқариш жараёнининг амалдаги ҳолатини инобатга олган ҳолда, ушбу жараённи жадаллаштириш учун зарур чора-тадбирлар масаласи муҳокама қилинди.

Томонлар мамлакат еврооблигациялар чиқариш ва халқаро биржа савдоларига жойлаштиришда қўшни давлатлар тажрибасидан фойдаланиш муҳим эканлиги таъкидлаб ўтдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться