Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Федерал солиқ хизмати билан учрашув – ҳамкорлик тенденциялари

2018-04-29 | Иқтисодиёт

Солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш, солиқ ва фискал сиёсатни такомиллаштириш ва иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Россия Федерациясининг Федерал солиқ хизмати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида делегация вакиллари Яшнобод давлат солиқ инспексиясида, солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар билан танишдилар.

Шунингдек, Федерал солиқ хизмати делегацияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида солиқ соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини, солиқ тўловчилар учун шароитларни яхшилайдиган электрон хизматлар ва дастурий таъминотнинг янги турларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди. Шу билан бирга, Россиялик меҳмонлар пойтахтимиздаги бозорлар ва йирик савдо марказлари билан танишдилар.

Ишчи ташрифи давомида солиқ маъмуриятчилиги соҳасида ислоҳотларни амалга оширишда, солиқ ва бюджет сиёсатини такомиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бу Россия Федерал солиқ хизмати вакилларининг сўнгги икки ой давомида мамлакатимизга учинчи ташрифи бўлиб, шу каби учрашувларда ҳам ҳар икки давлатнинг солиққа тортиш соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш юзасидан таклифлар муҳокама қилинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться