Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро рейтингларда тўғри баҳоланишни таъминлашда статистика қўмитасининг роли қандай?
2018-04-27 | Жамият
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтингларда холис ва тўғри баҳоланишини таъминлаш мақсадида Давлат статистика қўмитаси томонидан халқаро ташкилотларнинг 23 саволномаси доимий равишда тўлдириб келинмоқда.
Ҳозирда қўмита Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар билан яқин алоқа ўрнатиб, статистика соҳасида самарали ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.
Бу ҳақда Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида ташкил этилган миллий статистика тизимидаги ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган давра суҳбатида алоҳида таъкидланди.
Давлат статистика қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда мутасадди ташкилотлар, кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази вакиллари, илмий тадқиқотчилар, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда мутахассисларнинг маърузалари тингланди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА
Манба: ЎзА