Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Халқаро интеллектуал мулк куни ва "Best IP - 2018" танлови якунлари"га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

2018-04-26 | Жамият

Агентлик томонидан 2018 йил 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги “City Palace” меҳмонхонасида Халқаро интеллектуал мулк куни ва “Best IP - 2018" - энг яхши интеллектуал мулк объекти учун танловига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Маълумки, 2001 йилдан бошлаб бутун дунёда 26 апрел куни Халқаро интеллектуал мулк куни сифатида нишонланиб келади ва ҳар йили Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ушбу байрам кунини ўзгача бир ном билан атайди. 2018 йилги байрам тадбирлари "Ўзгаришлар учун қувват манбаи: Ижодкор ва инноватор аёллар!" деган мавзусига бағишланди.

Агентлик томонидан бошқа йиллар каби Халқаро интеллектуал мулк куни муносабати билан бир қатор тадбир ва танловлар ўтказилмоқда. Жумладан, бу йил республикада ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодиётни рағбатлантириш, инновасион фаолиятни ривожлантириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш, ихтирочиликни фаоллаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Республикада энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва рағбатлантириш учун “Best IP - 2018" танловини эълон қилди. Танловга "Энг яхши ихтиро", "Энг яхши фойдали модель", "Энг яхши саноат намунаси", "Энг яхши селекция ютуғи", "Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси" ҳамда "Ёшлар ўртасида энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи" номинасиялари бўйича талабномалар қабул қилинди.

Танловда қатнашиш учун Агентликка барча номинасиялар бўйича жами 188 та талабнома келиб тушди, жумладан, ихтироларга 40 та, фойдали модельларга 22 та, саноат намуналарига 27 та ва селекция ютуқларига 7 та, шунингдек танловнинг Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси бўйича 92 та, ҳамда Ёшлар ўртасида энг яхши ЭҲМ учун дастури муаллифи номинасиялари бўйича 17 та талабномалар келиб тушди.

Танлов комиссияси барча объектлар бўйича топширилган талабномаларни Танлов Низомида келтирилган мезонларга мувофиқ кўриб чиқди ва танлов ғолиблари аниқланди.

Айнан бу йилги байрам тадбирларини аёл-ихтирочиларимизга бағишланганлиги, ҳамда танлов номинантлари орасида аёл муаллифларимиз ҳам борлиги қувонарли ҳолат. Жумладан, "Энг яхши ихтиро" номинасияси бўйича 3 ўрин Стоматологик пломбаловчи маҳсулотнинг таркиби" номли патент муаллифи ёш ихтирочи Рузибаева Азизага, "Энг яхши саноат намунаси" номинасияси бўйича 2 ўрин "Велосипедчи учун спорт кийими" номли патент муаллифлари Нигматова Фотима ва Касимова Азизаларга насиб этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться