Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Солиқ соҳасида Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг янги босқичи
2018-04-26 | Жамият
Туркия Халқаро ҳамкорлик агентлиги президентининг Ўзбекистонга ташрифи давомида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиши, шунингдек уларни амалиётга жорий қилинишида Туркия томони барча ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканлиги билдирилган. Ўтказилган учрашувларда Туркия Халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги фаолиятини янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.
Ўзбекистонда солиқ ислоҳотларини амалга оширишда Туркия Халқаро ҳамкорлик агентлиги билан эришилган техник ҳамкорлик келишуви доирасида Давлат солиқ қўмитасининг бир гуруҳ ходимларининг Анқара шаҳрига ишчи ташрифи амалга оширилди.
Ушбу ташрифдан асосий мақсад, Туркиянинг солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилиги соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ва келгусида Ўзбекистонда қўллаш амалиётини кўриб чиқиш.
Учрашувлар Туркиянинг Даромадлар бўйича бошқармасининг етакчи мутахассислари иштирокида ўтказилиб, солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилиги билан боғлиқ тақдимотлар намойиш қилинмоқда. Шу билан бирга, туркиялик ҳамкорлар мамлакатимиз солиқ маъмурчилиги тажрибаси билан таништирилиб, бу борада қизғин муҳокамалар олиб борилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси