Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳар ҳокимлигида навбатдан ташқари 35-сессия
2018-04-26 | Жамият
2018 йил 26 апрель куни 15:00да Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир иштирокида навбатдан ташқари 35-сессияси бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Раҳмонбек Жаҳонгирович Усманов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Усманов Раҳмонбек Жаҳонгирович 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1977-1982 йй.- Тошкент автомобиль йўллари институтида таҳсил олган. “Меҳнат шуҳрати” ордени давлат мукофоти билан тақдирланган. 1982-1990йй.-1-Автокорхона участка устаси, автосаф бошлиғи, катта муҳандиси, тасарруф бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 1990-1993йй.-“Ўзагроқурилиш” бирлашмасига қарашли “Агроқурилишмехсервис” ишлаб чиқариш информация бошқармаси бошлиғи, қурилишмехсервис директори, бош директор ўринбосари, 1993-1996 йй.- 1-Автокорхона директори лавозимида фаолият олиб борган.
1996-1996 йй.- “Тошшаҳарйўловчиавтотранс” бирлашмаси бошлиғи лавозимида, 1996-2001йй. -“Тошшаҳарйўловчитранс” давлат уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари, 2001-2003 йй.- Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2003-2005 йй.- Яккасарой тумани ҳокими, 2005-2011йй.- Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2011-2012 йй.- Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси ва 2012 йилдан бугунга қадар - Тошкент шаҳар ҳокими сифатида фаолият олиб борди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги