Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Марварид” болалари Туркияда олқишланмоқда
2018-04-25 | Жамият
Шу кунларда “Марварид” болалар студияси Туркияда бўлиб ўтаётган халқаро болалар фестивалида иштирок этмоқда. Улар ўзбек миллий санъатини дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан келган иштирокчилар эътиборига ҳавола этишни мақсад қилган.
Туркия Телерадиокомпанияси томонидан бу йил қирқинчи бор ташкил этилган бу фестивал Туркияда миллий мустақиллик ва болалар байрами арафасида ўтказилиши анъанага айланган.
Дунёга машҳур Бурса шаҳрида ўтаётган фестивал доирасида иштирокчилар шаҳарнинг эътиборга молик тарихий обидаларини, зиёратгоҳларни бориб кўриши режалаштирилган.
“Марварид” болалар студияси жажжи санъаткорлари ўзбек миллий кийимлар билан ижро этилган рақслари орқали иштирокчилар олқишига сазовор бўлишди. Улар 27 апрель куни юртимизга қайтиб келишади.
Манба: ЎзА