Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ҳуқуқий ахборот кунлари” давом этмоқда
2018-04-25 | Жамият
Навбатдаги “Ҳуқуқий ахборот кунлари” Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилди. Тарихий Оқсарой мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда давлат бошқарув органлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан 20 дан ортиқ “Ҳуқуқий тарғибот” бурчаклари ташкил этилди.
Унда 6 мингдан зиёд фуқаролар иштирок этиб, кундалик ҳаётида дуч келаётган муаммолари, шунингдек қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Оқсарой мажмуасида жойлаштирилган плакатлар ва тарқатилган буклетларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада оширишга қаратилган маълумотлар содда ва тушунарли шаклларда намойиш этилди.
Шунингдек, 100 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти даражасини аниқлаш бўйича сўров ўтказилди.
Тадбирда чет эллик меҳмонлар ҳам қатнашиб, ўтказилган “Ҳуқуқий ахборот кунлари” ҳақидаилиқ фикрлар билдиришди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги