Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган вилоятида 2000 дан ортиқ фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди

2018-04-25 | Жамият

Наманган вилояти “Наманган ёшлар боғи”да вилоят Бандлик бош бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида банд бўлмаган ишсиз фуқароларни, айниқса ёшларни, Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган аскарларни, Жазо муассасасидан озод этилган шахсларни, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятида бўлиб қайтган ҳолда фаол иш қидираётган аҳолини жалб қилган ҳолда ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада Наманган вилоятининг мувоффақиятли фаолият юритаётган 350 дан ортиқ корхона ва ташкилотлари ўзларининг 1500 га яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этишди. Бундан ташқари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлардаги 2000 дан ортиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ишлар таклиф этилди.

Ярмарка давомида 3 000  нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Ярмарка якунлари бўйича 1701 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, амалда иш билан таъминланиб, меҳнат шартномасини имзолаганлар 1179 нафарни ташкил этди. Меҳнат ярмаркасида Махсус меҳнат қонунчилиги бўйича марказ ташкил қилиниб иштирокчиларининг 1000  нафардан ортиқ фуқароларига меҳнат қонунчилиги бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, ярмаркада вилоятдаги 16 та тижорат банклари иштирок этиб, 273 нафар кредит олиш истагида бўлган фуқароларни рўйхатга олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться