Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Халқаро Аэронавтика федерацияси делегация раҳбари Питер Блайзер билан учрашди

2018-04-24 | Туризм

2018 йилнинг 20 апрель санасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносида қўмита раиси А.Абдуҳакимов ҳамда Халқаро Аэронавтика федерациясидан ташриф буюрган делегация ва унинг раҳбари Питер Блайзер билан учрашув ташкил этилди.

А.Абдуҳакимов жаноб Блайзерга мамлакатимизда спортнинг аэронавтика турини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг брендини яратишга билдирган қизиқиши учун алоҳида миннатдорчилик изҳор этди. Шунингдек, ҳозирда мазкур соҳа бўйича фаол ишлар амалга ошаётганлиги, хусусан, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент каби катта шаҳарларда ҳаво шарлари ишга туширилгани айтиб ўтилди. Шу билан биргаликда ушбу спорт турини янада ривожлантириш ҳамда Республика бўйича ҳаво шарларининг сонини кўпайтириш борасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, Халқаро Аэронавтика федерацияси халқаро нодавлат ташкилот ҳисобланиб, ҳозирги вақтда 100 га яқин ҳаво ташкилотларини ўз ичига олган.

Питер Блайзер эса машхур Шветсариялик аэронавт бўлиб, Халқаро Аэронавтика федерацияси аъзоси, ҳавода парвоз қилиш бўйича Европада ўтказилган мусобақаларнинг мутлоқ ғолиби ҳисобланади.

Халқаро Аэронавтика федерацияси (20 киши) 2018 йилнинг 20 апрелидан 1 май санасигача Ўзбекистонда бўлишади. Ушбу вақт давомида улар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларига ташриф буюришади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться