Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

2018-04-24 | Сиёсат

2018 йилнинг 23 апрель куни Пекин шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон-Ҳиндистон кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди ва ўзаро муносабатлардаги янги динамика ва ижобий тенденцияларни таъкидлаб ўтди. 2017 йил натижаларига кўра икки томонлама савдо ҳажми 323,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу беш йил аввалги кўрсаткичдан деярли икки баробар кўп.

Вазирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик борасида фикр алмашиб, унинг ижобий якунланишидан иккала томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқлаб ўтишди.

Учрашувда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди, Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия, Терроризмга қарши курашиш бўйича қўшма ишчи гуруҳи мажлисларини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ҳиндистон ТИВ раҳбари Ўзбекистонни 2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциянинг натижалари билан табриклади ва Ҳиндистон томонининг якуний Тошкент декларациясини амалга оширишга ижобий ҳисса қўшишга тайёрлигини тасдиқлади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари шу куни ишни бошлаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисларининг кун тартибини муҳокама қилишди. Айтиш жоизки Ҳиндистон делегацияси ШҲТ ТИВК таркибида биринчи маротаба тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қатнашаяпти.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться