Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шахмат бўйича халқаро турнир бошланди

2018-04-24 | Спорт

Пойтахтимизда шахмат бўйича биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Тошкент опен” анъанавий халқаро турнири бошланди. 

Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида шахматни янада оммалаштириш, спортчиларимизнинг тажрибасини ошириш, ўзбек шахмат мактаби имкониятлари ва салоҳиятини кенг тарғиб этишдан иборат.

Марказий Осиёдан етишиб чиққан биринчи халқаро гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Тошкент опен” халқаро турнири 2007 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. 

Мусобақанинг очилишида мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, юксак интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш, спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга кўрсатилаётган катта эътибор ва ғамхўрлик самарасида ўзбек шахмат мактаби вакиллари нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришаётгани таъкидланди.

Бугун ўзбек шахматчилари барча нуфузли мусобақаларида мунтазам юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатимизда вояга етаётган авлод дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини амалда исботлаб келмоқда. 

Бу йилги халқаро турнирда шахматчиларимиз билан бир қаторда Россия, Арманистон, Беларусь, Украина, Бельгия, Эрон, Испания, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон каби давлатлардан икки юзга яқин шахматчи ғолиблик учун дона сурмоқда. 
 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться