Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда ҳаво шари ишга туширилди
2018-04-22 | Туризм
Самарқандда ҳам Бухоро шаҳри сингари ҳаво шари ишга туширилди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон аэронавтика федерацияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Ҳаво шарлари ёрдамида сайёҳлар Самарқанд шаҳри устидан осмону фалакка кўтарилади ва улар ярим соат давомида шаҳар бўйлаб 100 метр баландликдан бутун шаҳарни томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу эса сайёҳларга ажойиб фотосуратлар олиш ва яхши вақт ўтказиш имкониятини тақдим этади.
Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳаво шарларидан фойдаланиш ва буни амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш борасида Ўзбекистон аэронавтика федерацияси билан ҳамкор ташкилот ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги