Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Термизда халқаро конференция

2018-04-19 | Иқтисодиёт

Термизда “Central Asia ​2018. Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурсларининг ўрни" мавзусидаги ХII халқаро конференция иш бошлади.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирда олимлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари вакиллари, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Эрон, Исроил, Покистон каби давлатлардан соҳанинг етакчи мутахассислари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори биринчи ўринбосари С.Шукуров, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Абдуазизов ва бошқалар Президентимиз томонидан мамлакатимизда ахборот-кутубхона фаолияти самарадорлигини ошириш, соҳага янги инновацион ғояларни жорий этиш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташаббуси билан анъанавий ўтказиб келинаётган ушбу Халқаро конференция кутубхоналар фаолиятини такомиллаштириш, электрон ахборот ресурсларини шакллантириш, архивлар, музейлар, илмий, таълим, тиббиёт муассасалари, бошқа вазирлик ва идораларда улардан самарали фойдаланиш усуллари бўйича тажриба алмашиш ҳамда янги ғояларни жорий этишда муҳим омил бўлмоқда. Ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишда фойдаланувчиларнинг ахборот маданияти ва медиа саводхонлигини оширишга кўмаклашмоқда. Кутубхоначилик ва таълим муассасаларининг интернет, электрон маълумотлар базаси имкониятларидан кенг фойдаланиш, уларга эркин киришни таъминлаш ва мазмунан бойитишга йўналтирилган ишларни фаоллаштирмоқда. 

– Мазкур анжуман кутубхоначиликнинг ютуқ ва муаммоларини чуқур таҳлил қилиб, ўзаро тажриба алмашиш учун қулай муҳит яратаётгани, хориж тажрибасини ўрганиш, инновацион фаолиятга янгича ёндашувни таъминлашга хизмат қилмоқда, – дейди Тошкент шаҳар "Билим" ахборот-кутубхона маркази директори Ҳафиза Каримова. – Унинг вилоятларда ташкил этилаётгани эса кутубхоначиларнинг изланишига кенг имконият яратаётир. Ранг-баранг дастурга эга анжуманда биз халқаро тажрибалар билан яқиндан танишаётган бўлсак, чет эллик мутахассислар юртимиз кутубхоначилари эришаётган ютуқларни катта қизиқиш билан ўрганмоқда.

Термиз шаҳри қадимдан илм-фан, маънавият ва маърифат маркази сифатида дунёга машҳур бўлган. Бугун ҳам бу ерда фан, таълим, маданият, бизнес каби соҳалар янги босқичда ривожланаётир. Жорий йилда Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона марказининг замонавий шароитларга эга янги биноси фойдаланишга топширилди. Book-kafe ва "Китоб олами" савдо дўкони ташкил этилди. Wi-Fi​ ҳудуди яратилди. 

Халқаро конференцияда мамлакатимиз ва хорижлик олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг маърузалари тингланади. 

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

Манба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Поделиться