Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Латвия парламенти раҳбарияти Бухорода
2018-04-19 | Туризм
Латвия Республикаси Сейми (Парламент) Раиси Инара Мурниесе бошчилигидаги делегация 15 апрель куни тезюрар "Афросиёб" поездининг кечки қатнови орқали шариф шаҳар Бухорога етиб келишди.
Меҳмонларни Бухоро темирйўл вокзалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Шахриёров ва мутасадди ташкилот раҳбарлари илиқ кутиб олишди.
Дам олиш учун қулай ва шинам бўлган “Asia Bukhara” меҳмонхонасида жойлашган 14 нафар сайёҳлар мароқли ҳордиқдан сўнг 16 апрель куни Бухоронинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришди.
Саёҳат Бухоронинг кўҳна тарихини ўзида жо этган "Сомонийлар" мақбараси ва Чашмаю-Аюб мажмуаси билан яқиндан танишишдан бошланди. Меҳмонлар “Ark” қўрғони, "Пойи Калон" мажмуаси "Қолда гилам тўқиш корхонаси", "Лаби ҳовуз" мажмуаси ҳамда тарихий обидалар тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.
Бухорода ташкил этилган саёҳат меҳмонларда катта таасурот қолдирди.
Латвия делегацияси барча ташкилотчиларга чуқур миннатдорчилик билдиришди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги