Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида очиқ эшиклари куни ўтказилди

2018-04-19 | Жамият

Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2018 йил 19 апрель куни Сергели туман Халқ таълими бўлими билан биргаликда туманда жойлашган 25 та мактаб директорлари билан очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Марказ директори Б.Шарапов тадбирдан кўзланган асосий мақсад таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатининг ортиб боришини ҳамда битирувчиларнинг касб махорати ва касб кўникмалари иш берувчилар томонидан ҳам кун сайин талабгор бўлиб бораётганлигини эътиборга олиб, умумтаълим мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга қизиқтириш ҳамда уларда эрта ёшдан касб кўникмаларини шакллантириш юзасидан уларни Марказ фаолияти билан яқиндан таништириш эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чоралари тўғрисида” 2007 йил 13 августдаги 170-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этилган.

Марказ очилишидан кўзланган асосий мақсад, республикамиздаги ишсиз фуқароларни қуйидаги асосий йўналишлар, яъни “Электр, электроника ва автоматлаштириш”, “Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси”, “Ахборот технологиялари”, “Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш” бўйича бир йилгача муддатда касб-ҳунарга қайта ўқитиб, тайёрлашдан иборат.

Марказда амалий машғулотлар сўнгги русумдаги замонавий ўқув-ишлаб чиқариш ва компьютер технологиялари билан жиҳозланган синфхоналарда ва илғор дастурий таъминотлар ҳамда Жанубий Кореянинг беғараз ёрдами доирасида келтирилган дастгоҳлар, станоклар, корейс экспертлари томонидан тайёрланган ўқув стандартлари асосида амалга оширилади.

Марказда 2 нафар Корея Республикасидан келган волонтёрлар фаолият олиб бориб, улар ўқув жараёнига замонавий ўқув дастурларини жорий этиш юзасидан фаолият олиб бормоқда.

Тадбир сўнгида Сергели туман Халқ таълими бўлими тасаруфидаги 25 та мактаб директорлари Марказ фаолияти билан танишиб, олиб борилаётган дарс жараёнлари билан яқиндан ташишишди.

Сергели туман Халқ таълими бўлими мудири Шадиева Яхшигул Насимовна
бу сингари тадбирларни келгусида янада ривожлантириб, ёзги таътил даврида ўқувчиларни Марказга бириктириш орқали уларда касбга ва меҳнатга қизиқишларини ошириш сингари тадбирларни амалга ошириш режалаштирилганлигини маълум қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться