Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт кўргазмаси иш бошлади

2018-04-18 | Соғлиқни сақлаш

Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да очилган мазкур соғлиқни сақлаш соҳасидаги 23 Тошкент халқаро кўргазмаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Узтибтехника» масъулияти чекланган жамияти ва бошқа қатор ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.

Намойиш майдонларида компаниялар замонавий тиббиёт техникаси, фармацевтика саноати учун технологиялар, тайёр дори-дармонлар ва тиббиёт йўналишидаги маҳсулотлар ҳамда стоматологик ускуналар ва асбобларни тақдим этмоқда. 

Кўргазмада маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва компанияларимиз билан биргаликда жаҳоннинг ўн саккиз мамлакатидан келган 200дан ортиқ компания вакилларининг иштироки таъминланган.

Мазкур лойиҳа ҳар йили анъанавий тарзда амалга ошириладиган, халқаро тиббиёт ва фармацевтика саноатининг пешқадам вакиллари иштирок этадиган Ўзбекистондаги энг йирик тиббиёт кўргазмаси саналади. У ишлаб чиқарувчилар ва амалиётчи мутахассислар ўртасида кенг алоқаларни ўрнатиш учун амалий майдондир. 

Уч кун давом этадиган кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келадиган тиш докторлари ва техниклар, фармацевтлар, фелдшер ва тез ёрдам шифокорлари ва бошқа тиббиёт соҳаси ходимлари хорижий ва маҳаллий компаниялар маҳсулотлари билан шахсан танишиш ва таклиф қилинаётган янгиликларни баҳолаш, шунингдек, истиқболли шартномаларни имзолаш ва инвестицияларни киритиш имкониятига эга бўлади. 

Кўргазма доирасида маҳорат дарслари ва турли тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. 

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги 23 Тошкент халқаро кўргазмаси 20 апрелгача давом этади. 

 

Моҳигул Қосимова, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться