Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон қутқарувчилари Беларусь Республикасида малака оширди
2018-04-18 | Жамият
Жорий йилнинг 1-13 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 нафардан иборат инструктор-қутқарувчилари Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси Университети Қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтида "Фавқулодда вазият ҳудудида авария-қутқарув ишларини олиб бориш" мавзусида ташкил этилган ўқув курсларида малака ошириб қайтдилар.
Ушбу ўқув курслари Беларусь тажрибасини ўрганиш, ёнғин қидирув-қутқарув техникалари ва анжомлари билан танишиш, авария-қутқарув ишлари каби амалий ва назарий дастурларни ўз ичига қамраб олди.
Ўқув курслари якунида тингловчиларга гувоҳномалар ва серцификатлар топширилди.
Белорус Республикасида олинган билим ва тажриба келажакда ҳамкасбларимизга фойда беради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги