Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистонда Германия тиббиётининг интеграциялашуви: бугун ва келажак»

2018-04-18 | Жамият

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида шу мавзуда I Ўзбекистон – Германия тиббиёт форуми бўлиб ўтди.

Юртимиз ҳамда хорижлик етакчи тиббиёт муассасалари вакиллари, малакали мутахассислар, ёш-тадқиқотчилар иштирок этган мазкур анжуман Ибн Сино жамоат фонди томонидан ташкил этилди. 

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Ҳ.Оқилов, Ибн Сино жамоат фонди бошқаруви раиси Н.Маҳмудов ва бошқалар тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда юксак самаралар бераётганини таъкидлади. 

Форумда мутахассисларнинг соҳага доир маърузалари тингланди. Германиялик шифокорларнинг маърузаларига кенг ўрин ажратилгани айниқса, самарали бўлди. 

Тадбир доирасида ташкил этилган тиббиёт кўргазмаси соҳа мутахассисларига тиббий-илмий янгиликлар ва ишланмалар, инновацион лойиҳалар билан танишиш имконини берди. 

Ибн Сино жамоат фонди ва тиббиёт муассасалари, компаниялар ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться