Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вилоятларда мажбурий меҳнатнинг қандай кўринишлари мавжуд?

2018-04-17 | Сиёсат

Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш давом этмоқда. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Арипов ўз сўзида вилоятларда йўл қўйилаётган мажбурий меҳнат кўринишларини танқид қилди. 

“Самарқанднинг Нуробод туманидаги Жом қишлоғида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига нафақат тумандаги, балки бошқа туманлардаги ўқитувчи, шифокорлар ҳам жалб этилган. Бундан ташқари, ўқитувчи ва шифокорларни қишлоқ хўжалигидаги ишларга кенг жалб қилиш тизимга айланиб боряпти. Масалан, Пахтачи туманида халқ таълими ходимлари ўқитувчилари чигит экиш ишларига жалб этилгани аниқланди. 

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида касб-ҳунар коллежи директорлари қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этишда вакил сифатида бириктириб қўйилган. 

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги барча коллеж, мактаб директорлари томорқадан унумли фойдаланиш ишларига, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги 8 коллеж мутасаддилари узумчилик билан шуғулланувчи фермерларга бириктириб қўйилиб, токни очиш ва кўмишга доимий қарашиб келган. 

Коллеж ўқитувчилари ҳатто ноқонуний қурилмаларни бузишларга ҳам жалб қилинган. Буни Урганч шаҳри ва Урганч туманлари мисолида кўриш мумкин”. 

 

Манба: ЎзА

Поделиться