Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири бошчилигидаги делегация қабул қилинди

2018-04-16 | Технологиялар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волинни қабул қилди. 

Учрашувда Россия Федерацияси президентининг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникациялар бўйича Ишлар бошқармаси ҳамда Бутун Россия телевизион ва радиоузатиш давлат компанияси вакиллари, шунингдек Россиянинг «Россия Сегодня» халқаро ахборот агентлиги, «Первый Канал», «Россия24» телеканаллари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда иккитомонлама алоқаларни кенгайтириш, жумладан медиа алоқаларни ривожлантириш, хусусан рақамли узатиш, технопарклар фаолияти, рақамли иқтисодиёт ва интернет тармоқларини тартибга солиш, АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ўрнатиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Россия делегацияси вакиллари мамлакатнинг рақамли телеузатиш тизимига ўтказилиши ҳақида маълумот бердилар ва мазкур рақамли платформада мобил телевидение фаолиятини йўлга қўйиш фикрини илгари сурдилар.

Шунингдек, томонлар россиялик режиссёрларни жалб қилган ҳолда ўзбекистонлик атоқли намояндалар фаолияти, ўзбек олимларининг жаҳон тараққиётидаги ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильм ҳамда дастурлар тайёрлаш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.  

Шу билан бирга, томонлар мунтазам равишда давлат органларининг Ахборот хизматлари учун махсус форум ва семинарлар ташкил қилишни келишиб олдилар, мутахассислар малакасини ошириш юзасидан ҳамкорликка доимо тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться