Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўсмирларимиз Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритмоқда

2018-04-16 | Спорт

Барселонада байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида учинчи спортчимиз ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди. 

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасидан хабар беришларича, спринт ва слалом баҳсларида Ислом Абдусаломов ва  Гулбаҳор Файзиева совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаб, октябрь ойида Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди. 

Шунингдек,  яна бир ёш спортчимиз Шерзод Ҳакимжонов (Чирчиқ) ҳам ўсмирлар Олимпия ўйинлари меъёрини бажариб, Аргентинадаги нуфузли мусобақада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Шу тариқа, байдарка ва каноэчиларимиз Барселонадаги жаҳон чемпионатида тўрт имкониятдан учта йўлланмага сазовор бўлди. Аввалроқ, вакилларимиз академик эшкак эшиш бўйича ҳам иккита йўлланмани нақд қилиб қўйган эди. 

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться