Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов: "Ақлли тиббиёт" ва "Ягона тиббий ахборот маркази" Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизимида

2018-04-13 | Соғлиқни сақлаш

2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида жорий йил якунига қадар мамлакатимиз тиббиёт соҳасида “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий маълумотлар маркази” концепцияларини мавжуд шароитларга мослаштириш ва татбиқ этиш белгиланган эди.

“Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий маълумотлар маркази” ўзи нима? Унинг ишлаш принципи қандай? Айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлигида мазкур вазифа ижроси доирасида қандай ишлар ишлар олиб борилаётгани кўпчилик юртдошларимизни қизиқтириши табиий. Чунки бу концепция юртимизга янгилик сифатида Соғлиқни сақлаш соҳасига кириб келмоқда.

— Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида масофадан туриб профилактика қилишни таъминлайдиган “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий ахборот маркази” концепцияларини ўз шароитимизга мослаштириб татбиқ этишимиз кераклигини алоҳида таъкидлаган эди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов. —Агар кузатадиган бўлсак, ривожланишнинг инновацион йўлидан бораётган мамлакатларда “ақлли технологиялар” барча соҳаларда кенг татбиқ этилмоқда: “Ақлли уй”, “Ақлли қишлоқ”, “Ақлли шаҳар” каби тизимлар мамлакатнинг муваффақиятли ва барқарор ривожланишини таъминламоқда. Чунки “ақлли технологиялар”нинг асосий мақсади — кам вақт ва куч сарфлаб, юқори натижага эришишдир. “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий маълумотлар маркази” ҳам айни шу мезон асосида ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу технологиялар касалликларни олдиндан аниқлаш, уларни масофадан профилактика қилиш имконини берувчи йирик бир тизим ҳисобланади. Бу эса фойдаланувчига исталган вақтда ва исталган жойда тиббий хизматдан фойдаланиш имконини яратади. Энг муҳими, хизмат сифати энг чекка қишлоқда ҳам, пойтахтда ҳам бир хилда бўлиши таъминланади. У ўз ичига бирламчи тиббий бўғиндан тортиб, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий хизматгача бўлган жараёнларни ҳам қамраб олади.

“Ягона тиббий маълумотлар маркази” бу беморларни даволаш бўйича тавсиялар тўғрисида маълумотларни қамраб олувчи электрон маълумотлар базасидир. Ушбу маълумотлар базасига муваффақиятли даволаш усуллари, ҳамда ташҳис қўйиш ва рецепт ёзишга бағишланган тавсиялар ва методикалар киритилади Шифокор дастлабки маълумотларни тизимга киритиб (ташҳис, аломатлар, беморнинг аллергик реакциялар ва бошқалар), ўхшаш ҳолатларни қидириши мумкин. Қидирув натижиларига кўра, тизим томонидан шифокорга даволаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилади.

— Ушбу тизимнинг афзаллиги аниқ, —давом этади Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов. — Аввало, электрон шаклда инсон омили билан боғлиқ хатоларга йўл қўйилмайди. Тизим шунингдек муваффақиятли даволанган ҳолатлар сонини кўпайтиради, бу эса, умуман олганда, аҳолининг тиббий хизмат сифати билан қондирилганлик даражасини оширади Бир сўз билан айтганда, маълумотлар маркази шифокор ва бемор учун қулайлик яратишга қаратилган.

Ақлли тиббиёт" тизими диагностика, профилактика ва даволашнинг инновацион усулларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назарда тутади; шунингдек биотехнология/фармакология ва нанотехнология соҳасидаги сўнгги ютуқлардан фойдаланишни таъминлайди.

Масалан, бемор танасига ўрнатилган махсус датчик ва чиплар орқали шифокор қаерда бўлишидан қатъий назар, пациент саломатлиги ҳақидаги муҳим маълумотлардан хабардор бўлишини таъминлайди. Мисол учун, ҳаётий кўрсаткичлар — тана ҳарорати, қондаги қанд миқдори, артериал қон босими ҳақидаги ахборот шифокорга келиб туради. Бу эса, касалликлар аломатларини эрта аниқлаш ва ривожланишнинг дастлабки босқичларида касалликларининг олдини олиш, беморнинг соғлиғини кузатишга имкониятини беради. "Ақлли тиббиёт" ва "Ягона тиббий ахборот маркази" лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар хокимиятлар билан фаол ҳамкорлик қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться