Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентдан йўлга чиққан автобус Олмаотага етиб келди

2018-04-12 | Жамият

Янги «Тошкент – Олмаота – Тошкент» халқаро автобус йўналишидаги илк синов қатнови 12 апрель куни Олмаота шаҳрига етиб келди... 

Ўзбекистон билан Қозоғистон автомобиль ва темир йўллари ўзаро интеграциялашган. Бу муҳим коммуникация тармоғи учинчи давлатлар учун ҳам транзит вазифасини ўтамоқда. Ўтган йиллар давомида транспорт қатнови соҳасида амалий ҳамкорлик сезиларли даражада кенгайиб, минтақалар ўртасида шериклик мустаҳкамланаётгани, Қозоғистоннинг Мақтаарал тумани ҳудудидан ўтган Тошкент ва Самарқандни боғловчи автомобиль йўлининг очилиши, Тошкент – Олмаота тезюрар поезди ва икки мамлакат шаҳарлари ўртасида автобус қатновининг, «Тошкент – Чимкент – Тошкент» йўналишида халқаро автобус қатновининг йўлга қўйилгани транспорт коммуникациясини янада кенгайтиришга, ҳудудлараро алоқалар, савдо ва туризм ривожига хизмат қилмоқда.
 
Бугун янги йўналиш – «Тошкент – Олмаота – Тошкент» халқаро автобус қатновининг амалга оширилаётгани бу борадаги ҳамкорлик янада кенгайиб бораётганидан далолатдир.
 
Аввал хабар қилганимиздек, ташувчилар томонидан йўналиш бўйича йўл ҳақи нархи 100 минг сўм ва тегишли равишда 4000 тенге нархда ташилиши ташувчилар томонидан эълон қилинди. Мунтазам қатновлар 12 апрелдан бошлаб “Тошкент” автовокзалидан кунига учта (соат 16:00; 17:00 ва 18:00) қатнов амалга оширилади. Йўналишда хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон томонидан ташувчи «Эркин Эмина Экспресс Тоур» МЧЖ «Ютонг» (Хитой) русумли автобуслардан, Қозоғистон томонидан ташувчи «Юг Транс Лайн» МЧЖ эса «Ванхол» (Бельгия) русумли автобусларидан фойдаланади.
 
Йўналиш масофаси 818 километрни, йўлдаги вақт эса 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Жадвалларда “Ғишт кўприк” (Ўзбекистон) ва “Ипак йўли” (Қозоғистон) чегара ва божхона назорат пункти текширувидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт ажратилган.
 
...Ўзбекистонлик жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ўтирган автобус Олмаота шаҳридаги “Сайран” автовокзалига кириб келди. Бу ерда ўзбекистонлик меҳмонлар Олмаота шаҳри жамоатчилиги томонидан тантанали кутиб олинди.
 
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва қўшничилик алоқалари бир дарёдан сув ичган халқларимизнинг азалий қавм-қариндошлик, қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамлаётгани, ҳар икки миллат вакилларининг қалбида қувончи ва ишонч туйғуларини жўш урдираётганини алоҳида таъкидлади.
 
Ўзбекистонлик меҳмонлар Олмаота шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилди. Қозоғистоннинг аввалги пойтахти ва энг йирик шаҳарларидан бири Олмаота мамлакатнинг маданий, молиявий-иқтисодий марказларидан ҳисобланади. Шаҳар кундан-кунга, йилдан-йилга чирой очиб бораётир.
 

Байрам Айтмуродов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться