Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Обод қишлоқ” дастури –амалда: Қишлоқларимиз кўрки фаровонлик кўзгусидир

2018-04-12 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” Дастури тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини янги босқичга кўтарди.

Қўштепа туманида ҳам 2018 йилда 2 та - Соҳибкор ва Хумдон қишлоқларида аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, мазкур қишлоқларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” дастури ишлаб чиқилди.

Ҳудуднинг энг обод қишлоқларига айлантирилиши кўзда тутилган Соҳибкор қишлоғида 3781 нафар аҳоли 875 та хонадонда, Хумдон  қишлоғида 562 нафар аҳоли 102 та хонадонда истиқомат қилишади. Мазкур қишлоқларда ичимлик суви манбасига эга бўлган иншоотлар, электр энергияси ва газ тармоқларини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Бундан ташқари, Соҳибкор қишлоғида тахминий қиймати 1млрд. 368,5 млн. сўмлик, Хумдон қишлоғида эса 950 млн. сўмлик, жами 19, 4 км узунликдаги автомобиль йўллари 2018 йилги маҳаллий бюджетнинг манзилли рўйхати асосида қайта таъмирланиши режалаштирилди. Республика йўл жамғармаси томонидан молиялаштириш ҳисобига қишоқлардаги 25 км узунликдаги автомобиль йўллари ва ички кўчаларни таъмирлаш кўзда тутилмоқда.

Дастурга мувофиқ, Соҳибкор қишлоғида 1 та янги мактабгача таълим муассасаси бунёд этилади, 3 та мактабгача таълим муассасаси капитал ва жорий таъмирдан чиқарилади. Хумдон қишлоғида эса 1 та мактабгача таълим муассасасининг капитал таъмирланиши орқали муассасага болалар қамровининг оширилишига эришилади. Мазкур қишлоқларда 1 тадан маҳалла гузари, 3 тадан маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, шунингдек, Соҳибкор қишлоғида 2 та бошқа хизмат объектларининг қурилиши ҳисобига ҳудудда жами 38 та янги иш ўринлари яратилади.

Хумдон қишлоғида 6 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларнинг 4 таси таъмирталаб эканлиги аниқланган. Белгиланган дастурга кўра, уларнинг 1600 м2 том қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Қишлоқда 3 та кўп қаватли уйлар қурилади. Уларнинг бири фойдаланишга топширилиш арафасида. Иккитасида қурилиш жараёни давом этмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ аҳолисининг 26 фоизи канализация хизмати билан таъминланган, холос. Бу борадаги эҳтиёжни тўла қондириш мақсадида 4 км масофали канализация тармоғи  қурилади.

Ҳозирги кунда Соҳибкор ва Хумдон қишлоқларида жами 7 км масофадаги пиёдалар йўлакларини таъмирлаш, 116 дона кўча чироқларини ўрнатиш, 15 та гулзорлар ташкил этиш ишлари бошланди. Электр узатиш симлари ва таянч устунлари янгиланиб, йўлбўйи инфратузилмаси объектлари тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда. Қайта қуриш ва таъмирлашга муҳтож бўлган жами 16 та хонадонлар аниқланиб, режа асосида қурилиш ва реконструкция ишларига киришилди. 

 

Баҳромжон ЖУМАНОВ,

Қўштепа тумани ҳокими.

Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Поделиться