Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Республикамиз судьялари учун «Интеллектуал мулк муҳофазасининг амалий масалалари ва суд амалиёти» мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилмоқда
2018-04-12 | Жамият
Жорий йилнинг 14 апрелидаТошкент шаҳар иқтисодий суди биносида Агентлик томонидан Республикамиз судьялари учун «Интеллектуал мулк муҳофазасининг амалий масалалари ва суд амалиёти» мавзусида ўқув-амалий семинари ташкил этилмоқда.
Ўқув-амалий семинари тингловчилари сифатида Олий суд, Тошкент шаҳар иқтисодий суди, Тошкент туманлараро иқтисодий суди, Тошкент вилояти, Самарқанд вилояти ва Жиззах вилояти иқтисодий судлари, ҳамда Тошкент шаҳрининг барча туманлараро судлари судьялари қатнашадилар.
Семинарнинг асосий мақсади Интеллектуал мулк соҳасидаги низоларни кўриб чиқиш тизимини янада такомиллаштириш ва мазкур соҳадаги судларда ишларнинг мукаммал кўриб чиқилишини таъминлаш учун республикамиз судьяларининг интеллектуал мулк соҳасидаги билимларини оширишга қаратилган бўлиб, тадбир қатнашчилари учун Россия Давлат Интеллектуал мулк академияси мутахассислари маърузалар билан иштирок этиши кўзда тутилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги