Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шиоримиз “Фидоийилик ва садоқат билан халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиш”

2018-04-12 | Жамият

Жорий йилнинг 7-10 апрель кунлари Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Етакчилар кенгаши раислари ва бошланғич ташкилот етакчилари учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳи”да ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ДХХ Чегара қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчилари қатнашдилар. Семинар-машғулотларда Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Етакчилар  кенгаши томонидан Академия ва ЁХИ ҳамда ҳудудий ички ишлар органларидаги бошланғич ташкилотлар етакчиларидан иборат жами 27 нафар ёш ходимларнинг иштироки таъминланди.

Иштирокчиларга ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида Қуролли Кучлар ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг роли, бошланғич ташкилотлар фаолиятининг мақсад-вазифалари ва амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, етакчиларда ёшлар билан ишлаш, етакчилик ва бошқарув кўникмаларини шакллантириш, бошланғич ташкилотлар фаолиятини ташкил этишда хориж тажрибаси, янги лойиҳаларни амалга оширишда ОАВ билан ҳамкорлик масалалари каби мавзуларда малакали мутахассислар томонидан тренинг машғулотлари ўтказилди.

Семинар доирасида вазирлик, қўмита ва идоралар ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида Ички ишлар вазирлиги ёшлари жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон  Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуранбаев томонидан 1-даражали Диплом ва “Планшет” билан тақдирландилар.

Семинардан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоят ички ишлар органларидаги бошланғич ташиклотлар етакчилари Вазирлик кутубхонаси билан яқиндан танишдилар. Улар семинар таассуротлари юзасидан ўзаро фикр-алмашиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.

Шунингдек, улар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг ҳайкали пойига гул қўйиб, мустақиллигимиз асосчиси, буюк давлат арбобининг хотирасини ёд этдилар. Ислом Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Бутун оламни жо қилган юрак” деб номланган кўргазма билан яқиндан танишиб, Ватанни севиш, унга садоқат ва фидоийлик билан хизмат қилиш ҳар бир ходимнинг асосий шиори бўлиши лозимлигини яна бир бор дилдан ҳис этдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться