Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда халқаро конференция бошланди

2018-04-12 | Таълим

Пойтахтимиздаги “Interkontinental Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва мамлакат ҳудудларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги халқаро конференция бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, эркин иқтисодий зоналар раҳбарлари, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда. 

Халқаро конференция давомида мамлакатимиз ҳудудларида ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришнинг асосий омиллари, юзага келаётган тўсиқ ва муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинади. 

Форум якуни бўйича Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш, мавжуд долзарб муаммоларни бартараф этиш, хорижий сармоядорларни кенг жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться