Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қонунлар лойиҳаси муҳокама қилинди

2018-04-12 | Жамият

Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, «Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида мазкур қонунлар лойиҳаси муҳокама қилинди. 

“Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасининг мақсади ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизмини такомиллаштириш, йўловчилар манфаати ҳимоя қилинишини таъминлаш, тегишли давлат органлари томонидан амалга ошириладиган назорат тизимини такомиллаштириш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишдан иборат. 

«Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимиз аҳолисини ҳам маҳаллий корхоналарда, ҳам чет элда иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш, давлат хизматлари ва хусусий сектор учун бандликка кўмаклашишнинг аниқ механизмини қонуний тартибга солиш имконини беради. Шунингдек, иш билан таъминлаш борасида хизматлар кўрсатиш учун тартиб ва шартларни белгилаш, рекрутинг агентликлари, корхоналар ва иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради. 

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузгани, жумладан, электрон ҳужжат, сўров, аризачи номидан мурожаатни қабул қилишни рад этиш, давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузганлик, аризачидан давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг қонуний талабларини кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабларини бажармаслик бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш орқали масъулиятни кучайтириш белгиланган. Қонун ижросининг назорати Адлия вазирлигига юклатилган. 

Фракция йиғилишида бошқа бир қатор қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жамиятимизнинг турли соҳаларини ислоҳ қилишга доир бир қатор қонун ҳужжатлари кўриб чиқилди. 

“Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди 

Фракция аъзолари қонунларнинг юқори сифати ва барқарорлигига эришиш, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмини яратиш партия депутатлик корпусининг дастурий вазифаси эканини қайд этди. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. 

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда. Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгилашга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилмоқда. 

Муҳокамалар жараёнида фракция аъзолари “Адолат” СДП давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, бу борадаги қонун ва қонуности ҳужжатларини ҳаётга самарали татбиқ этишда уларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш тарафдори эканини таъкидлади. Қонун лойиҳалари депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан маъқулланди.

 

Гўзал Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться