Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хавфли чиқиндиларни йўқ қилиш устидан назорат кучайтирилади

2018-04-11 | Жамият

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О.Адҳамжоновнинг ахбороти эшитилди.

Унда хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель Конвенцияси доирасидаги мажбуриятларнинг Ўзбекистон томонидан бажарилиши ҳолати юзасидан маълумот берилди. 

Бугунги кунда 183 давлат аъзо бўлган Базель конвенциясига Ўзбекистон 1995 йилда қўшилган. Конвенциянинг мақсади хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш оқибатида атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига зарар хавфини камайтириш устидан назорат олиб боришдан иборат. Шунингдек, миллий манфаатлар ҳимоясини таъминлаш, халқаро меъёрлар ва қоидаларни интеграциялаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришдир. 

Базель конвенцияси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва уларни экологик хавфсиз бошқариш соҳасида тегишли ҳуқуқий база яратилган. Хусусан, 2002 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган. Чиқиндиларнинг одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишни таъминлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Мамлакатимизда Базель конвенциясининг қоида ва талаблари бажарилиши бўйича масъул, ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган. 

Тадбирда хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш оқибатида атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига зарар хавфини камайтириш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди. Хавфли чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, халқаро меъёр ва қоидалар билан интеграциялаштириш, миллий манфаатларни ҳимоя қилишни таъминлашга доир фикрлар билдирилди. Инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий хавф ва таҳдидларни камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда чиқиндиларни экспорт, импорт, транзит ва ташиб ўтиш муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, Базель конвенциясида белгиланган мезонларга мувофиқ, хавфли, деб ҳисобланган, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга хавф туғдирадиган чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тўлиқ тартибга соладиган янги таҳрирдаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш лозим. Депутатларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари тингланди. 
 

Гўзал Сатторова, ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться